Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рус шарҳловчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди

Рус шарҳловчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди

Спорт шарҳловчиси Денис Алхазов "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди.

"У бевосита ҳимояланиш ҳаракатлари бўйича майдондаги энг яхшилардан бири бўлди. Бундай ҳаракатлар Гвардиола жамоасида доим ҳам талаб этилавермайди, лекин уларсиз иложи йўқ. Айниқса, мана шундай даражадаги ўйинларда", — дея Алхазовнинг сўзларини келтиради Чемпионат нашри.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Манчестер Сити" ўз уйида "Реал"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва умумий 1:5 ҳисоби билан мусобақани тарк этди.

Жорий мавсумда 22 ёшли Ҳусанов барча турнирларда 28 та ўйин ўтказди ва ҳозирча самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

Киритилди: Бугун 19:23. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!