Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

AҚШ разведка идоралари мамлакат мудофаа компанияларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлигидан хавотир билдирди

 AҚШ разведка идоралари мамлакат мудофаа компанияларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлигидан хавотир билдирди



АҚШ Миллий разведкаси сайтида эълон қилинган огоҳлантиришда "Россияга алоқадор шахслар" томонидан қўпорувчилик таҳдидининг кучайиши ҳақида сўз боради.

"Россия разведкаси Америка мудофаа саноати корхоналари ходимлари орасидан инсайдерларни ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун учинчи шахсларни ёллаши мумкин. Шу сабабли ҳарбий-саноат секторидаги компанияларни ҳушёрликни оширишга чақирамиз. Россиянинг қўпорувчилик ҳаракатлари АҚШнинг ўзидаги ва хориждаги Америка компаниялари учун хавфни оширади", дейилади Миллий разведка хизмати баёнотида.

Ушбу баёнот Россия президенти Владимир Путиннинг таҳдидлари фонида эълон қилинди. Путин Россиянинг ўрта масофага учувчи ракетаси билан Украинага берилган зарбадан кейинги видеомурожаатида Москва Украина ҳарбийлари Россияга зарба беришда қуролидан фойдаланадиган мамлакатларнинг ҳарбий объектларига зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтган эди. Қайд этиш жоизки, бу давлатлар орасида АҚШ ҳам бор.

Киритилди: 20:34 22.11.2024. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!