АҚШ расмийлари БМТ штаб-квартирасида Доналд ва Мелания Трамп эскалаторга чиққанида унинг тўхтаб қолиши ҳолатини тергов қилмоқда — Оқ уй матбуот котиби .
"Бизнинг тегишли мутахассисларимиз мазкур масалани чуқур ўрганмоқда. Бу билан, шунингдек, АҚШ Махфий хизмати ҳам шуғулланмоқда" — деди Кэролайн Ливитт.
У, агар тергов натижасида "БМТ ходимлари Трамп ва Меланияни атайлаб ноқулай аҳволга солишга уринган" деган хулоса чиқса, Вашингтон айбдорларни жазолашга ҳаракат қилишидан огоҳлантирди.
Кеча БМТ штаб-квартирасида Доналд Трамп ва унинг рафиқаси эскалаторга қадам қўйиши билан у ишламай қолган эди. Доналд Трамп, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши вақтида телесуфлёр билан муаммоларга дуч келганди.
"Мен БМТдан фақат икки нарсани олдим: ишламайдиган эскалатор ва носоз телесуфлёр", — деди президент БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида.