Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ қўшинларининг тўлиқ чиқарилиши Европага юзлаб миллиардга тушади

АҚШ қўшинларининг тўлиқ чиқарилиши Европага юзлаб миллиардга тушади

Бу ҳақда Халқаро стратегик тадқиқотлар институти хабар берди.

"Агар америкалик ҳарбийлар Европани бутунлай тарк этса, уларнинг ўрнини қоплаш учун Европа давлатларига 25 йил давомида бир триллион долларгача маблағ сарфлаш талаб этилади", дейилади Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) ҳисоботида.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, зарур бўлган янги харидлар учун 226 миллиарддан 334 миллиард долларгача маблағ кетади. Энг қиммат харидлар қаторига 400 та жанговар тактик самолёт (тахминан 64 миллиард доллар) ва турли хил 20 та ҳарбий кема (тахминан 50 миллиард доллар) киради.

Киритилди: 11:16 16.05.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!