Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Қуролли Кучлари Эроннинг юзлаб ракета ва дронлари қайтарилганини маълум қилди

АҚШ Қуролли Кучлари Эроннинг юзлаб ракета ва дронлари қайтарилганини маълум қилди

Эрон зарбаларидан сўнг Америка объектларига етказилган зарар минимал даражада бўлди, деб хабар бермоқда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).

«АҚШ объектларига етказилган зарар жуда кам бўлди ва амалиётлар ўтказилишига таъсир қилмади», — дейилади баёнотда.

CENTCOM қўшимча қилишича, америкалик ҳарбий хизматчилар орасида жабрланганлар йўқ.

Қайд этилишича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучлари Эрон томонидан учирилган юзлаб ракета ва дронларни қайтаришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 23:36 28.02.2026. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!