Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Путинга санкция қўлласа, Россия алоқани узади

АҚШ Путинга санкция қўлласа, Россия алоқани узади

Президент Владимир Путинга қарши санкция қўллаш муносабатларни узишга тенгдир. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Путинга нисбатан санкция қўллашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасига ана шундай изоҳ берди.

Унинг айтишича, Москва бундай санкцияларга дарҳол жавоб қайтаради.

«Давлат раҳбарига ва Россия раҳбарига қарши санкция қўлланиши, яна бир бор такрорлайман, муносабатларни узишга тенг охирги чорадир», – деди Песков.

АҚШ Сенатида тақдим этилган қонун лойиҳаси “2022 йилда Украина суверенитетини ҳимоя қилиш акти” деб номланади. Унда агар Россия Украинага ҳужум қилса, Россия президентидан ташқари Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирларига ҳам санкция қўллаш таклиф этилган.

Киритилди: 19:57 14.01.2022. Ўқилди: 6389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!