Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: Bitcoin инсониятнинг мўъжизавий ютуғидир

Трамп: Bitcoin инсониятнинг мўъжизавий ютуғидир

АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод Доналд Трамп Bitcoin 2024 конференциясида иштирок этди.

Трампнинг конференциядаги нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Bitcoin инсониятнинг мўъжизавий ютуғидир;

◾️ Бир кун келиб Bitcoin капиталлашуви бўйича олтиндан ўзиб кетади, Қўшма Штатлар эса сайёрамизнинг криптовалюта пойтахтига айланиши керак;

◾️ Мен президентлик бошқарувим остида Bitcoin ва криптовалюталар нархи аввал ҳеч қачон кузатилмаган даражада кўтарилади;

◾️ Қўшма Штатлар криптовалюта соҳасида бошқарувни Хитой ва бошқалардан олдин ўз қўлига керак. Агар биз криптовалюталар бўйича тегишли чоралар кўрмасак, буни Хитой қилади;

◾️ Bitcoin долларга таҳдид солмайди, биз АҚШ долларига боғланган кўплаб стейблкоинларни чиқарамиз, миллиардлаб одамлар улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

◾️ АҚШ президенти лавозимини эгаллаганимдан сўнг Bitcoin ва бошқа криптовалюталар масалалари бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этаман.

Киритилди: 09:03 28.07.2024. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!