Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан воз кечадими?

АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан воз кечадими?

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессни Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан кечишни режалаштираётгани ҳақида хабардор қилди.

Бу ҳақда Bloomberg агентлигига тегишли мактубга таяниб хабар бермоқда.

Бу миқдор апрел ойида тасдиқланган 60 миллиард долларлик қўшимча ёрдам пакети доирасида Қўшма Штатларнинг Украинага берган 9 миллиард долларлик кредитининг ярмини ташкил этади.

"Қарздан кечиш Украинанинг ғалаба қозонишига ёрдам беради. Бу, шунингдек, Қўшма Штатлар ҳамда унинг Европа Иттифоқи, G7+ ва NATO'даги ҳамкорлари миллий манфаатларига жавоб беради", дейилади мактубда.

Киритилди: 16:12 21.11.2024. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!