АҚШ Польшадаги ҳарбий базаларда инфратузилмани ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратади.
Бу ҳақда Польша мудофаа вазири ўринбосари Цезарий Томчик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
"АҚШ ҳукумати Польшадаги тўртта база – Дравско-Поморском, Повидзе, Вроцлаве и Ласкдаги базалар учун 500 миллион доллардан ортиқ сармоя режасини тасдиқлади”, — дейилади нашрда.
Польша ҳукумати 2035 йилгача мамлакатдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳар йили 250 миллион доллар сарфлаш мажбуриятини олди.
Ҳозирда Польшада 10 000 дан ортиқ америкалик ҳарбийлар жойлашган. АҚШ 2022 йил февраль ойида мамлакатдаги ҳарбий контингентини икки баробарга оширди. Илгари унинг сони 5000 нафарни ташкил қилган эди.