АҚШ Мудофаа вазирлигининг Украинага PDA (Presidential Drawdown Authority) механизми орқали 7 миллиард доллардан ортиқ ёрдами бор.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
"Бизда PDA (Presidential Drawdown Authority)да жами 7,1 миллиард доллар бор, шу жумладан 2024-молиядаги 4,3 миллиард доллар, шунингдек, яна 2,21 миллиард доллар Украинада Хавфсизликка кўмаклашиш ташаббусида қайтарилган”, — деди у.
PDA (Presidential Drawdown Authority) механизми Америка президентига фармони билан фавқулодда вазият юзага келганда қонун чиқарувчиларнинг рухсатисиз чет эллик ҳамкорга қурол етказиб бериш имконини беради. USAI ташаббуси АҚШ Мудофаа вазирлигининг у ёки бу асбоб-ускуналар ва жиҳозларни бевосита ўз захираларидан тақдим этиш ўрнига ишлаб чиқарувчилар билан бюджет маблағлари бўйича шартномалар тузишни назарда тутади.
Ўтган ҳафта Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Қўшма Штатларда Киевни қўллаб-қувватлаш учун 6 миллиард доллар қолганини, жорий Жо Байден маъмурияти тўлиқ амалга ошириш ниятида эканини айтди. Шунингдек, ўтган ҳафта Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх Вашингтонда Украина учун 6 миллиард долларга яқин маблағ қолганини маълум қилди.