Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Панама каналини Хитой таъсиридан ҳимоя қилади — Пентагон раҳбари

АҚШ Панама каналини Хитой таъсиридан ҳимоя қилади — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсетнинг сўзларига кўра, Хитой Халқ Республикаси компаниялари канал ҳудудидаги энг муҳим инфратузилмани назорат қилишда давом этаётгани "қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат", чунки бу "Хитойга Панамадаги вазиятни кузатиш ва жосуслик қилиш имконини беради".

"Хитой бу канални қурмаган, Хитой бу канални бошқармайди ва уни қурол сифатида ишлатмайди", — дея таъкидлади Қўшма Штатлар Мудофаа вазири Панамага ташрифи чоғида.

Ҳегсет, шунингдек, АҚШ ва Панама ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, қўшма ҳарбий машғулотлар ва разведка маълумотлари алмашинувини кучайтириш режалаштирилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу чора-тадбирлар "коммунистик Хитойдан келаётган тобора жиддий чақириқларга жавоб қайтариш" учун зарур.

Атлантика ва Тинч океанларини боғловчи Панама канали 1914 йилда АҚШ томонидан қурилган, 1999 йилда канал бошқаруви тўлиқ Панамага топширилган.

Доналд Трамп Оқ Уйга қайтганидан бери ушбу сув йўли устидан АҚШнинг назоратини қайта тиклаш зарурлигини бир неча бор урғулаган. Жумладан, у канал юк терминалларига Гонконг компанияси хизмат кўрсатаётганидан норозилик билдирган эди.

Панама президенти Хосе Раул Мулино январ ойининг охирида Панама канали АҚШ томонидан "совға" қилинмаганини айтган эди. Бироқ феврал бошида АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан музокаралардан сўнг, у Хитой билан “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ўзаро англашув меморандумини узайтирмасликка қарор қилди.

Киритилди: 14:30 09.04.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!