Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ олтита давлат товарларига божларни оширди

АҚШ олтита давлат товарларига божларни оширди

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб божларни ошириш бўйича олтита мамлакатга мактуб йўллади. Улар Жазоир, Бруней, Ироқ, Ливия, Молдова ва Филиппин ҳукуматларига юборилган.

Associated Press нашри хабарига кўра, Жазоир, Ироқ ва Ливия товарларига тарифлар 30 фоизгача оширилади. Бруней, Молдова ва Филиппин маҳсулотлари учун бож 25 фоизини ташкил қилади. Агентликнинг таъкидлашича, рўйхатга олинган давлатларнинг ҳеч бири АҚШнинг асосий савдо шериклари қаторига кирмайди.

Апрель ойи бошида Дональд Трамп дунёнинг деярли барча мамлакатлари товарларига бож жорий этилишини эълон қилди. Улар 9 апрелда кучга кириши керак эди, бироқ АҚШ президенти уларнинг кучга киришини уч ойга қолдирди. Июль ойи бошида Трамп Оқ уй янги божлар жорий этилгани ҳақида хабар берувчи хатлар юборишни бошлаганини эълон қилди. Улар 1 августдан бошлаб йиғилади.

Киритилди: 22:45 09.07.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!