Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Олий суди Трампнинг ҳукмини кейинга қолдиришдан бош тортди

АҚШ Олий суди Трампнинг ҳукмини кейинга қолдиришдан бош тортди

Пайшанба куни АҚШ Олий суди АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг 10 январга белгиланган собиқ порно юлдуз Сторми Дениэлсга тўловлар билан боғлиқ бўлган Trump Organizationнинг фирибгарлик иши бўйича ҳукмни кечиктириш ҳақидаги илтимосини рад этди.

Бу ҳақда суд баёнотида айтилади.

Аввалроқ, Нью-Йорк штати апелляция суди, штатдаги суд қарорлари устидан шикоят қилиш бўйича олий суд ҳам Американинг сайланган раҳбари юридик гуруҳининг ҳукмни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосини рад этган эди.

2024 йил май ойи охирида Трамп молиявий фирибгарликнинг барча 34 та банди бўйича айбдор деб топилди. У АҚШ тарихида ҳакамлар ҳайъати томонидан жиноят содир этганликда айбланган биринчи собиқ президент бўлди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Нью-Йорк суди мамлакатдаги сайловлар сабабли иш бўйича ҳукм чиқаришни кечиктиришга рози бўлган эди.

Киритилди: Бугун 13:08. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!