Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Олий суди аборт таблеткаларини почта орқали юбориш ҳуқуқини вақтинча тиклади

АҚШ Олий суди аборт таблеткаларини почта орқали юбориш ҳуқуқини вақтинча тиклади

АҚШ Олий суди аборт учун қўлланиладиган мифепристон препаратини почта орқали етказиб беришга қўйилган чекловни вақтинча бекор қилди.

Қарорга кўра, препаратни мамлакат бўйлаб яна масофадан буюртма қилиш мумкин бўлади. Бироқ суд бу қарор якуний эмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Луизиана штати маъмурияти АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари агентлиги — FDA устидан судга мурожаат қилиб, мифепристонни почта орқали юбориш штатдаги аборт тақиқини бузишини билдирган эди.

2026 йил май ойи бошида Бешинчи апелляция суди Луизиана фойдасига қарор чиқариб, аборт таблеткаларини фақат шахсан бериш талабини вақтинча тиклаган ва препаратни почта орқали юборишни тақиқлаган.

Шундан сўнг Danco Laboratories ва GenBioPro компаниялари Олий судга фавқулодда мурожаат киритди. Суд мазкур чекловларни камида 21 майгача тўхтатиб туришга қарор қилди.

Олий суднинг консерватив судьялари Кларенс Томас ва Самуэл Алито бу қарорга қарши чиққан. Томас мифепристонни почта орқали юборишни “жиноий фаолият” деб атаган.

Киритилди: 22:21 15.05.2026. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!