Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ NATO мудофааси тамойилидан норозими?

АҚШ NATO мудофааси тамойилидан норозими?

АҚШ Европа етакчилигидаги NATO мудофааси тамойилини якунлаш муддатини 2027 йилгача этиб белгиламоқда, деб хабар бермоқда Reuters.

"Пентагон вакиллари Вашингтондаги учрашувда европалик дипломатларга алянснинг асосий мудофаа вазифалари, хусусан, разведка ҳаракатлари билан ишлаш ва ракета тизимлари бошқаруви Европа давлатларига топширилишини кутаётганини айтишган. Уч йиллик муддат айрим европалик расмийлар томонидан нореал деб баҳоланган", дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.

Қўшма Штатлар Европа мамлакатларининг 2022 йилдан кейин мудофаани мустаҳкамлаш бўйича ютуқларидан норози бўлиб, NATO доирасида мажбурият ва вазифаларни қайта тақсимлашни режалаштирмоқда, дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 22:14. Ўқилди: 123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!