Бугун 15 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ НАТО иттифоқчиларига Трамп сиёсатига муносабатни баҳолаш учун сўровнома юборди

АҚШ НАТО иттифоқчиларига Трамп сиёсатига муносабатни баҳолаш учун сўровнома юборди

АҚШ маъмурияти НАТО бўйича иттифоқчиларига президент Дональд Трамп сиёсатига нисбатан уларнинг қўллаб-қувватлаш даражасини баҳолаш мақсадида махсус сўровнома юборди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Ташаббус АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини эҳтимолий қисқартириш масаласи муҳокама қилинаётган бир пайтда илгари сурилган.

Маълум қилинишича, Вашингтонни, хусусан, НАТО давлатларининг АҚШ ташқи сиёсатини оммавий равишда қай даражада қўллаб-қувватлаши, шунингдек Америка ҳарбий базаларидан фойдаланишга қўйилган чекловлар қизиқтирмоқда.

Бундан ташқари, иттифоқчилардан АҚШ мудофаа компанияларидан қурол-яроғ харид қилиш ҳажми ва Европада "Европада ишлаб чиқарилган" тамойили асосида қурол ишлаб чиқаришни ривожлантиришга муносабати ҳақида ҳам сўралган.

Bloomberg маълумотига кўра, НАТОнинг айрим давлатлари ушбу ташаббусни салбий қабул қилган. Улар буни АҚШ хавфсизлик кафолатларини сақлаб қолиш эвазига иттифоқчилардан сиёсий ва мафкуравий содиқлик талаб қилишга уриниш сифатида баҳолаган.

Агентлик таъкидлашича, бундай ёндашув Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган трансатлантик муносабатлар характерига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 23:18 14.08.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!