Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ NATO'да қолади — Марко Рубио

A A A
АҚШ NATO'да қолади — Марко Рубио

АҚШ NATO'да қолади.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари бу ҳақда Брюсселда NATO бош котиби Марк Рютте билан қўшма брифинг чоғида маълум қилди.

"Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп NATО'ни қўллаб-қувватлашини аниқ билдириб ўтди ва биз алянсда қолишни режалаштирмоқдамиз", — деди Рубио.

Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ҳозирча Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартиришни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, Вашингтон алянснинг бошқа аъзоларидан мудофаага ёндашувини ўзгартиришни, хусусан, ҳарбий бюджетларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишини кутмоқда.

"Биз мудофаани устувор йўналишга қўймоқдамиз ва ҳамкорларимиз ҳам худди шундай йўл тутишларини кутмоқдамиз", — дея қўшимча қилди Рубио.

Киритилди: 18:14 03.04.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!