Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ мудофаа харажатлари 1 триллион доллардан ошиши мумкин

АҚШ мудофаа харажатлари 1 триллион доллардан ошиши мумкин

Пентагон котиби Ллойд Остин АҚШ ҳукуматига 2026-молия йилида мудофаа харажатларини қарийб 50 миллиард долларга оширишни тавсия қилди. Келгуси йилларда ҳарбий департаментнинг бюджети 1 триллион доллардан ошиши мумкин.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Вазир ўз тавсиясини 27 ноябрда АҚШ бошқарув ва бюджет идорасига (OMB) йўллаган мактубида айтиб ўтди. Остин мудофаа харажатларини 2027-2030-молиявий йилларда АҚШ ялпи ички маҳсулотининг тахминан 3 фоизига тенглаштиришга чақирди. У "Хитойга қарши курашиш ва иттифоқларни мустаҳкамлашга урғу берган ҳолда" Миллий мудофаа стратегиясини қўллаб-қувватлашдан ташқари, ўсишнинг аниқ асосини келтирмади.

Остин OMBга 2026-молия йилида 926,5 миллиард доллар, 2027 йилда 972,8 миллиард доллар ва 2028 йилда 1 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлашни назарда тутувчи янги маъмурият томонидан таклиф қилинган беш йиллик мудофаа режасини сақлаб қолишни тавсия қилди. Фақат Пентагон учун мўлжалланган маблағ Украина ва Исроилга ёрдамни ўз ичига олмайди, деди вазир.

Киритилди: 14:29 13.01.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!