Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Мудофаа вазирлиги Илон Маск ишдан ҳайдалган DOGE ёрдами билан харажатларни 10 миллиард долларга қисқартирди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Илон Маск ишдан ҳайдалган DOGE ёрдами билан харажатларни 10 миллиард долларга қисқартирди

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг айтишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) мутахассислари ёрдамида беҳуда сарфланган 10 миллиард долларни қисқартиришга муваффақ бўлган.

У бу ҳақда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.

"Мен ҳаво кучлари котиби Трой Мейнк DOGE билан биргаликда беҳуда сарф-харажатларни 10 миллиард долларга қисқартиришга муваффақ бўлганини эълон қилишдан мамнунман”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу сўнгги олти ой давомида амалга оширилган 50 та лойиҳа ва 500 дан ортиқ мудофаа шартномаларини кўриб чиқиш натижасида имкон бўлди.

Киритилди: 08:30 17.07.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!