АҚШ Мудофаа вазири маслаҳатчиси ахборот сизиб чиқиши бўйича тергов туфайли ишдан четлаштирилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик манбасининг хабар беришича, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг асосий маслаҳатчиларидан бири Ден Колдуэлл “маълумотларни рухсатсиз ошкор қилгани” учун маъмурий таътилга юборилди.
CBC маълумотларига кўра, Колдуэлл махфий ҳужжатларни журналистларга етказганликда айбланмоқда. CBC ҳам, Reuters ҳам бошқа тафсилотларни келтирмаган.
The Atlantic журнали бош муҳаррири Жеффри Голдберг хатолик туфайли қўшилган Signal мессенжеридаги гуруҳ чатида, Пит Ҳегсет Колдуэллни Ямандаги ҳусийларга қарши ҳужумни Миллий хавфсизлик кенгаши билан мувофиқлаштириш учун Пентагоннинг энг яхши вакили деб атаган.
Колдуелл Ироқ уруши фахрийси. У 2024 йилда Financial Times газетасига берган интервюсида бу урушни "даҳшатли жиноят" деб атаган. Reuters агентлигининг қайд этишича, Колдуелл Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга шубҳа билан қараган ва АҚШ ҳарбий кучларининг Европадаги иштирокини камайтириш тарафдори бўлган.