Исроилнинг Ливан жанубида қуруқликдаги операцияси бошланганидан сўнг, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлантга Ливан билан чегарадаги Ҳизбуллоҳ ташкилотининг "ҳужум инфратузилмасини йўқ қилишда" ёрдам таклиф қилди. Остин бу ҳақда Х ижтимоий тармоқда ёзди. Эрон бунга жавобан Остинни Исроил томонидан тўғридан-тўғри ҳужум қилган тақдирда "жиддий оқибатлар" бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Бундан аввалроқ Ҳизбуллоҳ раҳбарияти биринчи марта ўз етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишига оммавий тарзда жавоб қайтарди ва жангга тайёрлигини эълон қилди. "Биз кураш узоқ давом этишини биламиз ва ҳамма нарсага тайёрмиз", деди Ҳизбуллоҳ етакчиси ўринбосари Наим Касси.
Шундан сўнг дарҳол, 1 октябрга ўтар кечаси Исроил Ливан жанубида қуруқликдаги операцияни бошлади. ЦАХАЛ буни "чекланган ва мақсадли" ҳарбий операция деб атади.