Украина уруши бошланишида Россия мудофаа вазири бўлган, ҳозирда эса Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишловчи Сергей Шойгу ТАСС агентлигига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирди:
- Россия ўт очишни тўхтатишга ва тинчлик музокараларига тайёр, бироқ бунинг учун унинг манфаатлари ва жойлардаги ҳақиқий вазият тўлиқ инобатга олиниши шарт.
- Кремлнинг позицияси АҚШ маъмуриятига етказилди ва тушуниш билан қабул қилинди.
- Европада Россия билан ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўриш учун очиқчасига кампания олиб борилмоқда. 2030 йилга келиб, Европа сиёсатчилари ва ҳарбий ходимлари биз билан жанг қилишга тайёр бўлишни истаяпти.
- Москва ўзига ёки Беларусга нисбатан тажовуз содир этилган тақдирда, шу жумладан анъанавий қуроллар қўлланилган ҳолда ҳам, ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.