Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ молия вазири Европа Иттифоқини овозини ўчиришга чақирди

АҚШ молия вазири Европа Иттифоқини овозини ўчиришга чақирди

АҚШни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақираётган Европа етакчилари ўзлари ҳам нимадир қилишлари ёки "жим бўлиши" керак.

Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Fox New нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Европаликлар бу санкцияларда бизга қўшилиши керак... Ҳаракат қилиш ёки жим туриш вақти келди", деди у.

Бессентнинг эслатишича, АҚШ Россия нефтини сотиб олиш учун Ҳиндистонга иккиламчи божлар жорий қилган, Европа Иттифоқи эса санкцияларга қўшилмаган ва Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларидан нефть сотиб олишда давом этган. "Бизга мувофиқлаштириш керак", дея қўшимча қилди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Америка раҳбарларининг 15 август куни Аляскада бўлиб ўтадиган учрашуви натижаларига кўра Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши ёки юмшатилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!