Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкин

 АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкин

Трамп маъмурияти Қоҳирани Миср армиясига ҳарбий ёрдамни қисқартириш қарори ҳақида хабардор қилди. Ўзгартириш жорий йил охирида кучга кириши кутилмоқда, деб хабар беради Middle East Monitor.

АҚШнинг Мисрга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиш Қоҳиранинг Трампнинг фаластинликларни Ғазодан чиқариб юбориш режасини маъқулламагани билан боғлиқ.

Миср анъанавий равишда АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланиб келган ва мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик муносабатларининг асоси бўлиб қолмоқда.

Вашингтон Мисрга йилига 1,3 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам беради. Бу маблағлар Америка ускуналарини харид қилиш, ҳарбийларни тайёрлаш ва мудофаа инфратузилмасини сақлашга сарфланади.

Бундан ташқари, Миср ва АҚШ ўртасида жанговар шайликни ошириш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган минтақадаги энг йирик кўпмиллатли машғулотлардан бири бўлган “Ёрқин юлдуз” каби қўшма машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

2024-йилда АҚШ Давлат департаменти Мисрга учта келишув бўйича 5,35 миллиард долларлик қурол-яроғ, асбоб-ускуналар ва хизматлар сотишни маъқуллади.

Ўтган ой Вашингтон Қоҳирага 929 миллион долларлик иккита алоҳида ҳарбий юк етказиб беришни ҳам тасдиқлаган эди.

Киритилди: 15:35 17.03.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!