Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши делегацияси Киевда Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилди

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши делегацияси Киевда Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилди

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Украина масалалари бўйича директори Уинфилд Суонтон бошчилигидаги Америка делегацияси Киевга ташриф буюрди.

Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"Германияда бўлиб ўтадиган Украинага ёрдам бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши олдидан Киевга АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Украина масалалари бўйича директори Уинфилд Свантон бошчилигидаги Америка делегацияси етиб келди. Учрашувда АҚШнинг 2024 йилда Украинага кўрсатган ёрдами натижалари ва 2025 йилда мудофаа вазирликлари жамоаларининг ўзаро ҳамкорлигини режалаштириш муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, АҚШнинг Украинада учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришга сармоя киритиши ва ҳарбий-саноат комплекси соҳасида бошқа қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Киритилди: 18:21 08.01.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!