АҚШ миллий хавфсизлигига асосий таҳдидлар Хитой, Эрон ва Украинадаги можаролардир.
Бу ҳақда АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилган.
Унинг фикрича, стратегик нуқтаи назардан Вашингтоннинг Пекин билан рақобати яқин 10, 20 ва 30 йил ичида дунёни белгилаб беради. Қўшма Штатлар учун навбатдаги муҳим муаммо - Эрон ва унинг прокси гуруҳлари.
Оқ уй маслаҳатчисининг таъкидлашича, Украина можароси АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган бу икки таҳдид ўртасида ётади.