Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Мексикадаги наркокартелларни дронлар билан бомбардимон қилмоқчи

АҚШ Мексикадаги наркокартелларни дронлар билан бомбардимон қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Мексикадаги наркокартеллар инфратузилмасига дронлар ёрдамида ҳужум қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда NBC News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Зарбалар Мексиканинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилиши кутилмоқда, чунки дронлардан фойдаланиш учун Мексика расмийларининг рухсати керак бўлади.

Шу билан бирга, бир томонлама, яъни Мексика ҳукумати билан келишилмаган ҳаракатлар варианти ҳам ўрганилмоқда, бироқ Америка маъмуриятининг аксарият вакиллари бунга қарши чиқмоқда.

Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати Мексика ҳудудида унинг розилигисиз наркокартелларга қарши махфий операциялар ўтказилишини истисно қилмайди.

Киритилди: 16:54 08.04.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!