Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Махсус хизмати агенти Жилл Байденни қўриқлаш чоғида тасодифан ўзини яралади

АҚШ Махсус хизмати агенти Жилл Байденни қўриқлаш чоғида тасодифан ўзини яралади

АҚШ собиқ президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байденни қўриқлаш вазифаси юклатилган Махсус хизмат агенти Филадельфия халқаро аэропортида тасодифан ўз оёғига ўқ узиб қўйди.

Бу ҳақда Associated Press нашри ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда Байден хоним воқеа жойи яқинида бўлмаган.

Тана соқчиси шифохонага етказилган. Унинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳодиса аэропорт ишига таъсир кўрсатмади.

Киритилди: Бугун 14:17. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!