АҚШ махсус прокурори суддан Капитолийга бостириб киришга оид Трампга қарши ишни тўхтатиб туришни сўради. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
"Махсус прокурор Жек Смит суддан бундан кейин қандай ҳаракат қилиш кераклигини аниқлаштириб олиш учун бир ой вақт сўради", деб хабар беради телеканал.
NBC News бу Трампни Қўшма Штатлар президенти сифатида таъқиб қилишни тугатиш йўлидаги қадам бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.