Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Махфий хизмати Путин-Трамп учрашуви олдидан Анкориждаги турар жойни ижарага олди

АҚШ Махфий хизмати Путин-Трамп учрашуви олдидан Анкориждаги турар жойни ижарага олди

Мамлакатнинг юқори амалдорларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган АҚШ Махфий хизмати Россия ва Америка раҳбарлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашув олдидан Алясканинг Анкориж шаҳрида уй ижарага олди.

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Учрашув жойи ҳозирча расман эълон қилинмаган, бироқ риелтор Ларри Дисброу нашрга махфий хизмат сўровига кўра Анкориждаги “олти хонали мулк”ни ижарага олганини айтди.

Трамп 8 август куни Путин билан 15 август куни Аляскада учрашишини кутаётганини айтди. Кейин бу музокаралар режаларини Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, етакчилар Украина инқирозини узоқ муддатли тинч йўл билан ҳал қилишга эришиш вариантларини муҳокама қилишга эътибор қаратади. Кремль Путин ва Трампнинг навбатдаги учрашуви Россия ҳудудида бўлишини кутмоқда, дея аниқлик киритди Ушаков.

Киритилди: 09:30 11.08.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!