Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ махфий канал орқали Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик музокараларини бошламоқда

АҚШ махфий канал орқали Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик музокараларини бошламоқда

Стив Уиткофф Исроил ва ҲАМАСга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янгиланган таклифни етказди ва томонларни уни қабул қилишга чақирди, деб ёзади Axios.

Трампнинг махсус вакили режаси бўйича музокаралар Доҳада эмас, балки илгари гаровга олинган исроиллик-америкалик Эден Александрни озод қилишга ёрдам берган фаластинлик-америкалик бизнесмен Бишара Бахбах иштирокидаги махфий канал орқали олиб борилмоқда.

Уиткофф Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху, унинг маслаҳатчиси Рон Дермер ва ҲАМАС етакчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган, бироқ томонларнинг позициялари қатъийлигича қолмоқда, дея таъкидлайди портал.

Киритилди: 22:51 18.05.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!