АҚШ маъмурияти Исроилнинг Бейрутга ҳаво ҳужумларига қарши.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилган.
Ундан чоршанба куни 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган Исроил ҳаво ҳужумидан Вашингтон хавотирдами, деб сўралган.
"Албатта, биз Бейрутда, айниқса аҳоли зич жойлашган ҳудудларда бундай мунтазам операцияларни кўришни истамаслигимизни биздан кўп марта эшитгансиз. Бу Исроилдаги ҳамкорларимиз билан алоқаларимизда бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратадиган нарса", - дея жавоб берди дипломат.