Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ мактабларининг бирида отишма: 6 киши ҳалок бўлди

АҚШ мактабларининг бирида отишма: 6 киши ҳалок бўлди

АҚШ Теннесси штатининг Нэшвилл шаҳрида хусусий бошланғич христиан мактабига қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда камида уч бола ва уч катта инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Шаҳар полиция бошқармаси ижтимоий тармоқларда қурол ишлатилгани ва отишма содир этганликда гумон қилинган шахс ўлдирилганини маълум қилди. CNN нашрининг таъкидлашича, бу ўсмир қиз бўлиб, унда камида иккита милтиқ ва битта тўппонча бўлган. У мактаб биноси ичида полиция томонидан отиб ташланган.

Шаҳар ўт ўчириш бошқармаси 200 га яқин бола таълим оладиган мактабда кўплаб жароҳатланганлар борлигини маълум қилмоқда.

Мактабга уюштирилган ҳужум сабаблари маълум эмас.

Киритилди: 05:18 28.03.2023. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!