Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.
"АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл” компаниясининг Россиядан ташқарида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчалари билан боғлиқ айрим операцияларга рухсат берувчи лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирди. Ушбу рухсат хомашё хариди ва АЁҚШларни техник хизмат билан таъминлашга оид битимларни амалга оширишга имкон беради. Янги муддат 2026 йилнинг 29 апрелигача этиб белгиланган", дея ёзади нашр.
Маълумотларга кўра, “Лукойл” Европа, Осиё, Америка ва Яқин Шарқдаги қарийб 2 мингта АЁҚШга эга. Шулардан тахминан 200 таси Қўшма Штатларнинг Нью-Жерси, Пенсилвания ва Нью-Йорк штатларида жойлашган. Яна қарийб 600 таси Туркияда, 300 таси эса Руминияда фаолият юритади. Бундан ташқари, компания Молдова ва Болгариядаги ёқилғи бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири ҳисобланади.
"Дастлаб, АҚШ санкциялари остига тушган “Лукойл”нинг хориждаги активлари билан боғлиқ барча битимлар 21 ноябргача якунланиши белгиланган эди. Кейинчалик Вашингтон бу муддатни 13 декабргача узайтирди. Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл”нинг Болгариядаги бўлинмалари билан боғлиқ ҳар қандай битимларнинг амал қилишига 2026 йил 29 апрелигача алоҳида рухсат берган", дейилади мақолада.