АҚШ "Ҳизбуллоҳ" билан алоқалари туфайли Ливанга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди.
Naharnet портали хабар беришича, чекловлар, хусусан, сиёсий фаолиятини ривожлантириш учун радикаллардан молиявий ёрдам олган Христиан Марада партияси етакчиси Сулаймон Франжье ва "Ҳизбуллоҳ" сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуд Куммати Ливан ва Исроил ўртасидаги тинчлик жараёнига тўсқинлик қилгани учун қаратилган.
21 май куни Вашингтон парламентнинг уч аъзоси, собиқ вазир ва тўрт нафар хавфсизлик ходимига, шунингдек, Эроннинг Байрутдаги элчиси Муҳаммад Ризо Шайбонийга қарши санкциялар жорий этди.