Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ кўп миқдордаги ёқилғи қуювчи самолётларини Европа ва Яқин Шарққа ўтказмоқда — Military Watch Magazine

АҚШ кўп миқдордаги ёқилғи қуювчи самолётларини Европа ва Яқин Шарққа ўтказмоқда — Military Watch Magazine

Нашрнинг ёзишича, бу уларнинг Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда иштирок этиши мумкинлигидан далолат беради. Кеча кечқурунги ҳолатга кўра, кўчирилган самолётлар сони 30 тадан ортган.

"Бир нечта ғарб давлатларининг ёқилғи қуювчи самолётлари Исроилга Эронга зарба беришда ёрдам бермоқда. Шунингдек, АҚШ Исроилга Эроннинг баллистик ракеталарини уриб туширишда ёрдам бериш учун Яқин Шарқ минтақасига қўшимча ТHAAD ҳаво мудофааси тизимлари ва АEGIS эсминецларини жойлаштирди", дея хабар бермоқда Military Watch Magazine .

Аввалроқ Доналд Трамп АҚШ “Исроил-Эрон можаросига аралашиши мумкинлигини” маълум қилганди. Шу билан бирга, у томонлар ўртасида “келишув устида иш олиб борилаётгани” ва “тез орада тинчликка эришилиши” ҳақида пост ёзган эди.

Киритилди: 14:00 16.06.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!