АҚШда жойлашган DAWN тадқиқот марказининг адвокатлик бўйича директори Раэд Жаррарнинг айтишича, Исроилнинг Эронга ҳужумлари Байден маъмуриятининг Исроилга «кўр-кўрона ҳарбий ва сиёсий ёрдамисиз» амалга оширилмасди.
«Сўнгги бир неча ҳафта ичида биз АҚШнинг Исроилга ўнлаб ҳарбий воситалар, жумладан THAAD (ракеталарга қарши мудофаа) тизимини кўчирганини кўрдик », деди Жаррар.
«Мен учун бу ҳужумнинг энг муҳим қисми: Қўшма Штатларнинг кўр-кўрона қўллаб-қувватлаши Исроилга минтақа бўйлаб жанговар ҳаракатларини давом эттиришга имкон берди», деди у Ал-Жазирага.
«АҚШ кўмагисиз бу ҳужумни амалга ошириш мумкин эмас эди.»