Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун суперкомпьютерларни бирлаштирди

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун суперкомпьютерларни бирлаштирди

Америка Қўшма Штатлари, давлат-хусусий шериклик орқали коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун суперкомпьютерлар тизимини бирлаштирди, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот-релизида.

"Коронавирусга қарши юқори самарали компьютерлар консорсиумининг ишга туширилиши коронавирус тадқиқотчиларига дунёдаги энг кучли ҳисоблаш манбаларидан фойдаланиш имконини беради, бу эса коронавирусга қарши курашда илмий кашфиётлар суръатини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин", – дейилади вазирлик хабарида.

Энергия вазирлиги ва Оқ уйдан ташқари, ИБМ ҳам консорсиум таъсисчиларидан бири бўлган.
"Ҳозирги вақтда консорсиум 16 та тизимни бирлаштирган, улар биргаликда юқори даражадаги суперкомпьютер имкониятларини тақдим этади", дейилади вазирлик хабарида.

Энергетика вазирлиги қўшимча ресурсларни ваъда қилмоқда, улар кейинчалик компьютерларга уланади. Консорциумнинг ҳисоб-китоблари биоинформатика, эпидемиология ва молекуляр моделлаштиришда зарурдир. Баъзи ҳолларда, бундай ҳисоблаш кучи илмий саволга одатдагидек ҳафталар ёки ойлар ичида эмас, балки соатлаб жавоб беришга ёрдам беради.

Оқ уйдаги матбуот анжуманида АҚШ Президенти Доналд Трамп "Google", "Microsoft" ва Амазон, шунингдек, Массачусетс технология институти ва НАСАга консорсиумда иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 09:13 23.03.2020. Ўқилди: 1518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!