АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси бюджет лойиҳасини маъқуллади.
Конгресснинг Қуйи палатаси федерал ҳукуматни молиялаштиришни 2025 йил 14 мартгача узайтирувч муросали бюджет таклифи учун овоз берди. Палатанинг 366 аъзоси уни ёқлаб, 34 нафари қарши овоз берди.
Энди ҳужжат Сенат ва уни имзолашга тайёр бўлган президент Жо Байден томонидан маъқулланиши керак.
Бюджет лойиҳаси юзасидан баҳслар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ва у томонидан Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари этиб тайинланган бизнесмен Илон Маскнинг лойиҳа танқид қилинганидан кейин юзага келган эди. Шундан сўнг Вакиллар палатасидаги айрим республикачилар унга овоз беришдан бош тортди.
Трампнинг асосий талаби қарз чегарасини бекор қилиш ёки ҳеч бўлмаганда сезиларли даражада ошириш эди. 20 декабр куни кечқурун тасдиқланган буджет лойиҳаси бундай талабларни назарда тутмайди.