Кеча АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси овоз бериш натижасига кўра, ташкилотнинг Исроил раҳбариятига қарши ҳаракати учун Халқаро жиноий суд (ХЖС)га санкция қўйиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ушбу маълумотни палатанинг Халқаро алоқалар қўмитаси тасдиқлади.
Қонун лойиҳаси Америка фуқаролари ёки иттифоқчи давлатлар, жумладан Исроил, шунингдек Япония, НАТО аъзолари, Вашингтоннинг альянсдан ташқари бошқа ҳамкорлари ва Тайванни тергов қилган, ҳибсга олган ёки жиноий жавобгарликка тортган ҳар қандай шахсга нисбатан санкция қўллаш имконини беради.
– Қонунан жорий этилган санкцияга кўра, ХЖС расмийлари ва уларнинг яқин оила аъзолари учун АҚШга кириш визаси рад этилади, – дейилган баёнотда. – Тузилманинг мамлакатдаги ходимлари мавжуд визаси бекор қилинади ва улар депортация қилинади.
ХЖС ноябрь ойи охирида Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган.