Конгрессининг Вакиллар палатаси ташаббусни якуний равишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси минимал кўпчилик – 435 конгрессмендан 217 нафари томонидан маъқулланди, 214 нафар конгрессмен унга қарши овоз берди.
Энди қонунни АҚШ президенти имзолаши керак, бироқ уни муҳокамага шахсан Трамп тақдим этганлиги сабабли, бу жараён фақат расмиятчилик сифатида қабул қилинмоқда. Оқ уй Трамп ушбу қонунни АҚШ мустақиллик куни – 4 июл куни кечқурун имзолашини маълум қилган.
Ушбу қонун чегараларни қўриқлаш ва мудофаа харажатларини ошириш, солиқ имтиёзларини узайтириш, шунингдек, давлат қарзи чегарасини 4 триллион долларгача оширишни назарда тутади.
Демократлар ва республикачилар орасида Трампнинг мазкур ташаббусига қарши чиқаётганлар мавжуд. Ташаббуснинг энг фаол танқидчиларидан бири – миллиардер Илон Маск бўлиб, бу қонун мамлакат аҳолисини қарз гирдобига тушириб қўйишини даъво қилмоқда. Маск томонидан қонуннинг танқид қилиниши у ва Трамп ўртасида зиддиятга сабаб бўлди.