Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Конгресси Калифорнияда бензинли автомобилларни тақиқлашни бекор қилди

АҚШ Конгресси Калифорнияда бензинли автомобилларни тақиқлашни бекор қилди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Калифорния штатининг 2035 йилгача бензинда ишлайдиган автомобиллар савдосини тақиқлаш ваколатини бекор қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси томонидан 246 ва 164 қарши овоз билан қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси Калифорниянинг собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан маъқулланган, 2035-йилгача сотиладиган автомобилларнинг камида 80 фоизи электр токида бўлишини талаб қилиш режасини бекор қилишга қаратилган.

Пенсилвания штатидан республикачи вакил Жон Жойс Х ижтимоий медиа платформасидаги постида шундай деди: "Автомобил бозорида истеъмолчиларнинг танловини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳамиз икки партия қўллаб-қувватлаши билан Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинганидан фахрланаман. Конгресс Калифорнияга миллий сиёсатни белгилашга рухсат бера олмайди".

Жойс демократлар кўпчиликни ташкил этган Сенатга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашни сўради.

Киритилди: 07:19 02.05.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!