Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Кариб денгизида қўшимча кучларни тўплади

АҚШ Кариб денгизида қўшимча кучларни тўплади

Қўшма Штатлар Кариб ҳавзасида қўшимча қўшинлар тўплади ва минтақага кўплаб махсус операциялар самолётларини юборди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) АҚШ маъмуриятининг исми ошкор этилмаган мансабдор шахслари ва парвоз маълумотлари таҳлилига таяниб маълум қилди.

The Wall Street Journal (WSJ) маълумотларига кўра, минтақага махсус операцияларда қўлланиладиган камида 10 та Osprey тилтротор самолёти, шунингдек, 100 дан ортиқ ходимни олиб кета оладиган С-17 ҳарбий транспорт самолёти жойлаштирилган.

АҚШ расмийлари нашрга самолётда қўшинлар ва ҳарбий техника бўлганини тасдиқлади, бироқ уларнинг сони ва жойлаштирилган қўшинлар тури ошкор этилмади.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!