Исроил Қўшма Штатлардан «давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун» 8,7 миллиард долларлик ёрдам пакетини олади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .
«Исроил Мудофаа вазирлиги бош директори Эял Замир Вашингтонда АҚШнинг мамлакатнинг давом этаётган ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 8,7 миллиард долларлик ёрдам пакети бўйича музокараларни якунлади», — дейилади департамент хабарида.