Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Исроилда ҳарбий авиабазалар ва ўқ-дори омборлари қурмоқда

АҚШ Исроилда ҳарбий авиабазалар ва ўқ-дори омборлари қурмоқда

Очиқ манбаларга кўра, АҚШ Исроил учун самолёт ва вертолётлар инфратузилмасини, шунингдек, бошқа ҳарбий объектларни қурмоқда. Бу ҳақда Haaretz хабар берди.

🇺🇸 Жорий лойиҳалар қиймати 250 миллион доллардан зиёд, келажакдаги лойиҳалар эса 1,5 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда.

АҚШ армиясининг муҳандислик корпуси снарядлар омборлари, ёнилғи қуйиш станциялари ва Исроил ҳарбий базалари учун бетон иншоотлар қуриш бўйича пудратчиларни жалб қилмоқда. Ҳужжатларда айтилишича, АҚШ шунингдек, аэродромлар ва бошқа биноларни таъмирлаш ишлари учун ҳам тендер эълон қилган.

  • Boeing KC-46 ҳаво танкерларини жойлаштириш учун ангарлар, устахоналар ва омборлар қуриш лойиҳаси — 100 млн доллардан зиёд.

  • CH-53K вертолётлари учун инфратузилма қурилиши — 250 млн доллар.

  • Снаряд ва ўқ-дори сақлаш бинолари учун қурилиш тендери — 100 млн доллар.

  • Яна бир тендер 7 йилга мўлжалланган бўлиб, қиймати 900 млн доллардан ошмаслиги керак. Унда техник хизмат, таъмирлаш, бузиш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари назарда тутилган.

📌 Барча лойиҳалар чет эл ҳарбий маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Исроил ҳар йили АҚШдан 3,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олади.
2023 йил 7 октябридан кейин эса мамлакат қўшимча 18 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам олган.

Киритилди: 19:39 14.07.2025. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!