Қўшма Штатлар иттифоқчилари билан биргаликда Ироқдаги халқаро кучлар коалициясининг ҳарбий миссиясини якунлашга қарор қилди.
"Ўтиш режаси доирасида глобал коалициянинг ҳарбий миссияси якунланади ва Ироқнинг бир қатор ўзаро келишилган ҳудудларида коалиция кучларининг мавжудлиги тўхтатилади", — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Қайд этилишича, миссияни якунлаш кейинги 12 ой ичида, лекин 2025 йил сентабридан кечиктирмай режалаштирилган.
Департамент қўшинларни олиб чиқиш қанчалик кенг кўламда режалаштирилганига аниқлик киритмади.