АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 100 дан ортиқ ноқонуний муҳожирни депортация қилди. Бу ҳақда 30 апрель куни АҚШ Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга 131 нафар ҳужжатсиз муҳожирни ватанига қайтариш учун парвоз жўнатгани учун миннатдорчилик билдирди.