Украина президенти бундай фикрни Европа телерадиоешиттириш иттифоқига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Кремлнинг қарашларини АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф кўп такрорлайди. Мен бундай ёндашув бизни тинчликка яқинлаштиради деб ўйламайман. Афсуски, бу фақатгина америкаликларнинг Россияга босимини заифлаштиришга хизмат қилади", – дея таъкидлади Украина етакчиси.
Зеленский Украина Кремлнинг қарашларига қарши курашни давом эттириши, чунки Киевда бундан бошқа йўл йўқлигини қайд этди.
Шу билан бирга, Зеленский Украинага ва АҚШ махсус хизматлари ўртасида маълумот алмашиш йўналишида ишончли ҳамкорлик мавжудлигини таъкидлади.