19–30 октябрь кунлари АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ва АҚШ Божхона ҳамда чегара хизмати Қирғизистон Чегара хизматидаги 30 нафар ходим учун тренинг ўтказди.
▪️ Машғулотларда чегарачилар қалбаки сафар ҳужжатларини аниқлаш ва одамларнинг чегара орқали ноқонуний олиб ўтилиши белгиларига эътибор беришни ўрганди.
▪️ Тренингдан кўзланган асосий мақсад — Қирғизистон чегаралари хавфсизлигини кучайтириш ва трансмиллий жиноий тармоқлар фаолиятига қарши курашиш.