АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилиш бошланганидан бери Ҳормуз бўғози орқали гуманитар ёрдам олиб кетаётган 50 дан ортиқ кемага рухсат берди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM)нинг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги баёнотида айтилган.
"АҚШ денгиз флотининг MH-60R Sea Hawk вертолёти Эронга қарши АҚШ денгиз блокадасини амалга оширмоқда. 10 сентябрь ҳолатига кўра, АҚШ кучлари 96 та тижорат кемасининг йўналишини ўзгартирди ва гуманитар ёрдам олиб кетаётган 50 дан ортиқ кеманинг ўтишига рухсат берди", дейилади баёнотда.